Тезкор! «Янги Ангрен» ИЭСда цех раҳбари бўлиб ишловчи ходим ўзини осди

Бугун ИЭСда ишловчи 40 ёшли С.Ш. ўзини осган. У вафот этган. Бу ҳақда «zamon» ёзмоқда.

Манбага кўра, марҳум «Янги Ангрен» ИЭС иши бўйича терговга жалб қилинган. Маълум бўлишича, жамоатчилик нафратига сабаб бўлган фалокат – ёнғин у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган.

Оҳангарон тумани Ёнариқ қишлоғида туғилган марҳум С.Ш. нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани номаълум.

Марҳумнинг яқинларига таъзия билдирамиз.

Улашинг: