Олимлар энг йирик динозавр суякларини топишди

Аргентинада олимлар ер юзидаги энг катта ҳайвонлар бўлган титанозаврларнинг янги турларининг суякларини топишди.

Бу ҳақда “Forbes” ёзмоқда.

Маълум қилинишича, тос суяклар ва умуртқалар Неукен провинциясида топилган. Мутахассисларнинг фикрича, динозавр 98 миллион йил олдин яшаган ва оғирлиги 40 тоннадан ошиқ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг энг яқин қариндоши 18 метр узунликдаги «катта ҳажмли титанозавр» тури бўлмиш андезаврдир. Мутахассисларнинг фикрича, кашф этилган турлар анча йирик бўлишган.

Улашинг: