Маҳмуд Муродов UFC 257 мусобақасида промоушен президенти Дэйна Уайтга нима дегани маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан бошловчи Брюс Баффер ва промоушен президенти Дэйна Уайтга нималар деганини маълум қилди.

Баффер билан суҳбатда Ўзбекистон сўзини тўғри талаффуз қилишини айтдим. У ҳар доим бизнинг мамлакатни «Узбикистан» деб атайди, унга аслида «Узбекистан» бўлишини айтдим.Дэйнадан эса менинг Instagram саҳифамга обуначи бўлишини сўрадим. У дарҳол обуна бўлди.

Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси

Улашинг: