Сардобада қурилган янги уйларга қанча пул сарфлангани маълум бўлди

Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйларнинг нархи 855,4 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

«4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд. сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилди. Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд.сўм (40 млн. сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд.сўм (20,0 млн сўмдан).

Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм.

2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилди».

Улашинг: