«Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку». Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги вазирига танбеҳ берди

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ва «Севимли ТВ» телеканали Шавкат Мирзиёевнинг 21—22 январь кунлари Бухорога амалга оширган ташрифига оид махсус репортажи билан бўлишди. Унда олдинроқ жамоатчиликка намойиш этилмаган кадрларни ҳам кўриш мумкин, деб ёзади «Gazeta.uz».

Хусусан, сюжетда давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги вазирини койигани, маҳалла раиси билан ҳазиллашгани ва ДХХ ходимига «уюшмаган ёшлар» билан ишлаш бўйича топшириқ берганини кўриш мумкин.

Президент Бухоро Varnet агросаноат комплексига амалга оширилган ташрифи вақтида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг этиги йўқлигига эътибор қаратган. «Қани этигинг? Сенга этик кийиб ол дейилганди-ку», — деган Шавкат Мирзиёев.

«Бухоро вилоятидаги ерларнинг аксарияти шўрхок ва қумли тупроқдан иборат. Бу каби ерларда эса ҳосилдорликни ошириш осон эмас. Бундай ишда қишлоқ хўжалиги вазирига этик ҳам керак бўлади», — дейилади сюжетда.

Улашинг: