Сирдарёдаги даҳшатли қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Сайхунободда аёли билан ярашиш мақсадида қайнотасининг уйига борган эркак ўзаро келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғини қасддан пичоқлаганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Тан жароҳатларини олган жабрланувчи аёл тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Улашинг: