Юнусободда “котта” бўлган Шохруҳ Жаҳонгир Отажоновга маслаҳат берди

Санъатни тарк этган “Уммон” гуруҳининг собиқ аъзоси Шохруҳ санъатни тарк этган бошқа бир собиқ хонандага видеомурожаат йўллади.

Шохруҳ Жаҳонгир Отажоновдан Юнусобод тумани ҳокимига ёрдамчи бўлишни ва айрим муаммоларни ҳал қилишда жонбозлик кўрсатишни сўради.

“Эсимни таниганимдан бери Юнусободда ‘котта’ бўлганман, ‘юнусабадскиймиз’. Шу туманда Отчопар-2 маҳалласи бор. Шаҳар ўртасида, Чинобод санаториясининг орқасида. Эсимни таниганимдан бери шу маҳалла асфальтланмайди. ‘Именно’ шу кўча ҳеч қачон ‘ремонт’ бўлмаган. ‘Бочка’ни йўллари ҳам бундан яхшироқ”, – дейди собиқ хонанда.

Шохруҳ ўз видеомурожаатида сувга тўлган, яроқсиз аҳволга келиб қолган кўчаларни кўрсатган ва Отажоновга ниятларига етишини тилаб, ушбу видеони эсдан чиқармасликни тавсия қилган.

Улашинг: