iPhone 13 тарихга киради. Смартфон 1 терабайт ички хотирага эга бўлади

Apple компанияси яқинда iPhone 12 сериясидаги смартфонларни тақдим этиб, катта муваффақиятга эришган эди. Компания 90 миллиондан ортиқ смартфон сотиб, 2020 йилнинг тўртинчи чорагида жаҳон смартфонлар бозорида етакчига айланган.

iPhone 12 ишлаб чиқарувчининг бешинчи авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган биринчи смартфонига айланган. IXBT’нинг ёзишича, iPhone 13 линейкаси камида энг катта флеш-хотирага эга модель сифатида тарихга киради.

Тахминларга кўра, шу йилнинг кузида Apple 1 терабайт ички хотирага эга iPhone 13 Pro версиясини тақдим этади. Бу iPhone 12 линейкасидаги максимал хотира ҳажмидан икки баробар кўп.

Маълумот учун, Apple iPhone XS’ни 512 гигабайт ички хотирага эга компаниянинг биринчи смартфони сифатида тақдим этган. Кейинроқ iPhone 11 ва iPhone 12 линейкаларида ҳам шу каби моделлар пайдо бўлди.

Улашинг: