Ўзбекистондаги қайси деҳқон бозорларида гўшт энг арзон нархда сотилаётгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 27 январь куни Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ўрганиб чиқди ва ўтказилган кузатув натижалари бўйича маҳсулотларнинг минимал-максимал нархларини келтирди. Унда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 66 минг сўмгача (килограмм)

Кузатув натижасига кўра, 1 килограмм суякли мол гўштининг минимал нархи (45 минг сўм) Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳарининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» расталарида қайд этилган. Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да кузатилган.

Қўй гўшти 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача (килограмм)

Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (48 минг сўм) кузатилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (78 минг сўм) кузатилган.

Картошка 2800 сўмдан 6000 сўмгача (килограмм)

Картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (2 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (6 000 сўм).

Пиёз 1200 сўмдан 3500 сўмгача (килограмм)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (1 200 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилган (3 500 сўм).

Сабзи 1000 сўмдан 4000 сўмгача (килограмм)

Сабзининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да (1 000 сўм) кузатилган. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (4 000 сўм).

Тухум 7 000 сўмдан 15 минг сўмгача (10 дона)

Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да қайд этилган (7 000 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори»ларида кузатилган (15 минг сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 минг сўмгача (килограмм)

Гуручнинг минимал нархи Нукуснинг «Нукус деҳқон бозори», Термизнинг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса Тошкентнинг «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да кузатилган (18 минг сўм).

Ўсимлик ёғи 11 минг сўмдан 19 минг сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 11 минг сўм) кузатилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 19 минг сўм) кузатилган.

Шакар 6 500 сўмдан 8 000 сўмгача (килограмм)

Шакарнинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (6 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 000 сўм) кузатилган.

Нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади ва маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.

Улашинг: