Хитой 2020 йилда қанча миқдорда ҳимоя ниқоби экспорт қилгани маълум бўлди

Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан зиёд ҳимоя ниқобини икки юздан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга экспорт қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси савдо вазири ўринбосари Цянь Кэминнинг маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, шунингдек, 2,3 миллиард комбензон ва тест учун 1 миллиард реактивлар тўплами ҳам экспорт қилинган.

Унинг таъкидлашича, Хитой «эпидемияга қарши дори-дармонларни етказиб берувчи энг йирик давлат сифатида ўзининг устунлигини» фаол равишда ошириб бормоқда.

2020 йилда Хитой иқтисодиёти 2,3 фоизга ўсди. Мазкур ўсиш сўнгги ўн тўрт йил ичида энг паст кўрсаткич экани маълум қилинган. Бироқ бутун дунёда Хитой иқтисодиёти пандемия шароитида ҳам ўсишда давом этган ягона иқтисодиётга айланди.

Масалан, АҚШ ЯИМ 2020 йилга келиб 3,5 фоизга камайди — бу 1946 йилдан бери энг муҳим пасайиш бўлди. Россия ялпи ички маҳсулоти ўтган йили 4 фоизга камайди.

Улашинг: