Бугун ёмғир ёғади, қор кўчиши хавфи бор

“Ўзгидромет” хабарига кўра, ☔️31 январда кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди илиқ ва нам ҳаво массалари таъсирида бўлади. Республикада баъзи жойларда ёмғир ёғади. ⛅️Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 🌬Ғарбий шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 🌡Ҳаво ҳарорати юқори 12-17° илиқ бўлади.

🏙Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, 🌧бироз ёмғир ёғиши мумкин. Вақти-вақти билан шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 15-17° илиқгача исийди.

🏔Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 🌧баъзи жойларда ёмғир ёғади. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Улашинг: