«Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?

«Британча»  штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди? Бу саволга Коронавирусга  қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди.

«Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.

Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди».

Улашинг: