Экспертлар Ўзбекистон аҳолиси қачон бутунлай эмланиб бўлиши ва биринчи бўлиб кимлар эмланишини тахмин қилди

The Economist журнали экспертлари тахминан қачон барча ўзбекистонликлар эмланишлари ва кимлар биринчи бўлиб вакцинани қабул қилишларини айтиб ўтдишди.

журнали тахминларига кўра,  Ўзбекистон аҳолиси фақат 2023 йилгачагина коронавирусга қарши тўлиқ эмланади..

Қайд этилишича, 2023 йилгача ушбу препарат Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни тўлиқ қамраб олади, Қозоғистонда еса эмлаш олдинроқ – 2022 йил охирига қадар амалга оширилиши мумкин.

Таъкидланишича, дастлабки 2 миллиард дозали дори асосан тиббиёт мутахассисларига берилади (яъни улар ҳар бир мамлакат аҳолисининг фақат 20 фоизини қамраб олади).

«Ушбу ривожланаётган мамлакатларда, умуман олганда, 2023 йилгача эмлашни кенг қамраб олишнинг иложи бўлмайди», – дея таъкидлашган мутахассислар.

Улашинг: