Месси яқин кунларда «Барселона»дан кетишини эълон қилади

Ҳужумчи Лионель Месси яқин кунларда «Барселона»дан кетишини эълон қилади, деб хабар берди “Caught Offside”.

Қайд этилишича, бу аргентиналикнинг жамоа билан шартномаси шартлари ОАВга ошкор бўлганлиги билан боғлиқ.

“Don Balon” нашрининг маълум қилишича, Месси маълумотларнинг чиқарилишидан ғазабланган.

Ҳужумчи раҳбариятни ОАВда унга ёки оиласига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар пайдо бўлса, жамоани тарк этиши ҳақида огоҳлантирган.

Улашинг: