Вазият жиддий. Ўзбекистонда карантин яна кучайтирилиши мумкин, агар…

    Фев 1, 2021

    Агар ўзбекистонликлар зарур санитария қоидаларига риоя қилмаса, мамлакатда карантинни кучайтириш чоралари кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

    «Коронавирусга қарши кураш давом этмоқда, янги касалланиш ҳолатлари, янги штаммлар пайдо бўлмоқда. Шунинг учун мен Ўзбекистон аҳолисини жорий этилган чекловлар — ниқоб тақиш, масофа сақлаш, антисептиклардан фойдаланишга риоя қилишга чақирмоқчиман», — деган у «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида.

    Унинг айтишича, коронавируснинг барча янги турлари четдан кириб келмоқда.

    «Республика фуқароларига мурожаат қилиб, улардан зарурат бўлмаса, коронавируснинг янги турлари аниқланган мамлакатларга саёҳатга бормасликларини сўрайман. Агар республикада жорий қилинган чеклов чораларига биргаликда амал қилмасак, заруратсиз бошқа давлатларга чиқсак, карантин чоралари кучайтирилиши ва Ўзбекистонда авиақатновларга чекловлар қўйилиши мумкин», — деди у.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!