Олимлар нима учун коронавирус Хитойда пайдо бўлганининг сабабини аниқлашди

Буюк Британия, Германия ва АҚШ олимлари илк бор жанубий Хитой ва унинг яқинидаги ҳудудларда атроф-муҳит ўзгариши механизмларини тасвирлаб беришди. Уларнинг фикрига кўра, мазкур ҳудудларда кўршапалакларнинг кескин кўпайиши — эҳтимол янги SARS-CoV-2 коронавируси пайдо бўлишига олиб келган. Тадқиқот натижалари Science of the Total Environment журналида чоп этилди деб хабар бермоқда  РИА Новости.

Глобал иқлим ўзгариши — ҳароратнинг кўтарилиши, қуёш нури ва атмосферада кўпроқ карбонат ангидрид кўпайиши — дунёнинг кўплаб минтақаларида ўсимликларнинг таркиби ва ҳайвонларнинг табиий яшаш жойини ўзгартирди.

Ўтказилган кенг кўламли экологик тадқиқотларда ўтган 100 йил давомида Хитойнинг жануби, Мьянма ва Лаос атрофидаги ҳудудларда ўсимлик турида сезиларли ўзгаришлар аниқланди. Бу кўршапалаклар учун қулай яшаш муҳитини яратди.

Маълумки, кўршапалаклар популяциясида пайдо бўлган янги вируслар сони тўғридан-тўғри ушбу ҳайвонларнинг маҳаллий турлари сонига боғлиқ. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ХХ асрнинг бошидан бери Юньнань шаҳрида фақат 40 хил турдаги кўршапалаклар пайдо бўлди ва улар ўзлари билан билан бирга юзга яқин коронавирусни олиб келишди.

Об-ҳаво исиб кетиши ва шу билан мос равишда тропик ўрмонларнинг тез ўсиши туфайли минтақа, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, янги зооноз патогенлар пайдо бўлиши учун «глобал қайноқ нуқтага» айланди.

“Ўтган асрда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли Хитойнинг жанубий Юньнань провинциясида кўплаб кўршапалак турлари учун мос атроф-муҳитни шакллантирди. Кўршапалак турларининг глобал тарқалиши қандай ўзгаргани тушуниш COVID-19нинг келиб чиқиш тарихини тиклашда муҳим қадам бўлиши мумкин», — дейди тадқиқотнинг биринчи муаллифи, Зоология кафедраси доктори Роберт Бейер (Robert Beyer).

Ўтган юз йил давомида ҳарорат, ёғингарчилик ва булутлилик ортидан олиб борилган кузатув маълумотларига асосланиб, муаллифлар 100 йил аввалги дунё ўсимликлари харитасини туздилар. Кейинчалик 1900-йилларнинг бошларида ҳар бир турнинг глобал тарқалишини аниқлаш учун турли хил кўршапалак турларининг ўсимликларга бўлган талаблари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишди. Олимларга бу харитадан бутун дунёда кўршапалаклар турларининг хилма-хиллиги қандай ўзгарганлигини кўриш имконини берди.

«Иқлим яшаш жойини ўзгартиргани сабабли кўплаб турлар ўзлари билан вируслари олиб, бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишди. Янги маҳаллий тизимларда ҳайвон ва вирусларнинг ўзаро таъсири, кўплаб янги зарарли вирусларнинг пайдо бўлишига олиб келди», — деб тушунтирди Бейер.

Ҳисоб-китобларга қараганда, жаҳонда бугунги кунда кўршапалаклар популяциясида коронавируснинг 3000га яқин тури мавжуд. Кўршапалакларнинг ҳар бир тури ўртача 2,7 та коронавирусни ташийди. Кўршапалаклар олиб юрадиган коронавирусларнинг аксарияти одамларга юқмайди. Аммо маълум бир минтақада кўршапалаклар турларининг кўпайиши натижасида у ерда одамлар учун хавфли патоген пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтган асрда иқлим ўзгариши Марказий Африка минтақалари ва Марказий ва Жанубий Американинг айрим қисмларида ҳам кўршапалак турларининг кўпайишига олиб келди.

Улашинг: