XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Сирдарёда 15 ёшли мактаб ўқувчисининг жонсиз жасади ўзининг яшаш хонадонидан топилди

    Фев 7, 2021

    Ижтимоий тармоқларда ва Telegram’даги гуруҳларда Сардоба туманида мактаб ўқувчисининг ўз жонига қасд қилганлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
     
    Ушбу тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида, «Sirdaryo Xabarlari» вилоят прокуратураси билан боғланди ва прокуратура томонидан мазкур хабар тасдиқланди.

    Прокуратура хабарига кўра, Сардоба тумани “Наврўз” маҳалласида яшаган, вояга етмаган 2005 йилда туғилган 12-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Р.З. (ўғил бола) жорий йилнинг 5-февраль куни, тахминан соат 21:00ларда яшаш хонадонида, арқон билан ўзининг бўйин соҳасидан осиб ўз жонига қасд қилинганлиги маълум бўлди.

    «Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!