Афғонистонда одамлар қашшоқликдан буйрагини сотяпти?!

The New York Times нашри Афғонистонда ноқонуний “буйрак савдоси” авж олаётгани ҳақида мақола чоп этди.

Мақолада айтилишича, Ҳиротдаги Луқмони Ҳаким шифохонасида беш йил ичида буйрак кўчириб ўтказиш бўйича мингдан ортиқча жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу ерга бутун Афғонистондан беморлар келади, шифокорларла эса ортиқа савол бериб ўтирмай операцияни амалга оширади.  

Бутун дунёда бўлгани сингари Афғонистонда ҳам тана аъзосини сотиш ва сотиб олиш тақиқланган. “Юртимизда инсоннинг ҳаётидан бошқа ҳамма нарсанинг қадри бор”, – дейди Ҳирот вилояти кенгашининг аъзоси, доктор Маҳди Ҳадид.

Қора бозорда буйракнинг нархи ҳар хил, 4500 долларгача чиқиши мумкин. Масалан, қобуллик Гулобиддин мутлақо нотаниш одамдан буйракни 3500 долларга сотиб олган.

“Афсуски, қашшоқ мамлакатларда бу оддий ҳолат, – дейди Ҳирот соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳаким Таманно. – Бу жараён билан боғлиқ қонунчилик ишламайди”.

Буйрагини сотган афғонистонликлар одатда мажбурлик – қашшоқлик ва қарзлар туфайли шу ишга қўл урганини айтади. “Бу қийин бўлди, лекин бошқа чорам йўқ эди. Ҳеч ким танасининг бир қисмини кимгадир беришни истамайди, – дейди буйрагини сотган эркак. – Мен бундан қаттиқ уялдим…”

Улашинг: