Келиб чиқиши номаълум сирли монолит энди Туркияда пайдо бўлди

Туркиянинг Шанлиурфа вилояти аҳолиси сирли Гўбеклитепа ибодатхона мажмуаси ёнида келиб чиқиши номаълум бўлган металл ёдгорликни топишди. Бу ҳақда «Anadolu» ахборот агентлиги Instagramдаги ўзининг cаҳифасида хабар берди.

Металл ёдгорлик ёрқин материалдан ясалган. Унинг баландлиги 3 м, кенглиги 45 см бўлиб, қадимий туркий тилда қуйидаги ёзув битилган: «Ойни кўришни истасанг, осмонга қара». Объект топилган жой полиция томонидан ўраб олинган.

Худди шундай металл ёдгорликлар аввал Европа ва Америкада қайд этилганди. Шу тариқа 2020 йил кузида AҚШнинг Юта штатида учувчилар сирли монолитни пайқаб қолишган. Аммо кўп ўтмай у ғойиб бўлганди. Кейин бир нечта киши уни йўқ қилишганини тан олишган.

Шундан сўнг сирли монолитлар Германия, Голландия, АҚШ, Руминия, Буюк Британия, Боливия ва Канадада пайдо бўлганди.

Улашинг: