Қирғизистон президенти амалдорлардан унинг портретини кабинетларда осмасликни сўради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров унинг портретини кабинетларда ва маъмурий биноларда осмасликни амалдорларга тавсия қилди.

«Президент ҳозирги пайтда у фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳеч нарса қилмади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун у барча идоралар ва маъмурий биноларда унинг портретини осишдан тийилишни тавсия қилди», — деди матбуот котиб.

Унинг сўзларига кўра, Жапаров давлатчиликни мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган Жусуп Абдраҳманов ва Исхак Раззоқов сингари таниқли давлат арбобларининг портретларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Улашинг: