«Қарғайдиган ️ГАИ ходими» юзасидан расмий маълумот берилди

2021 йил 8 февраль куни ижтимоий тармоқда «Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, видео лавҳада Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Якубов ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрда 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.

Мазкур видео лавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Улашинг: