Самарқандлик икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

Самарқандда тиктокер йигитлар лайк йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинди.
Шифокорларнинг маълум қилишича, йигитлардан бири энди юра олмаслиги ҳам мумкин.

«Мен дўстим билан TikTok ижтимоий тармоғига қизиқиб, профил очдик. Обуначиларимизни кўпайтириш мақсадида иккаламиз томга чиқдик ва томдан ўзимизни ташладик.

Дўстим ҳозир шифохонада, шифокорларнинг айтишича, у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан. Энди TikTok’ка кирмасликка ҳаракат қиламан
», — дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

Улашинг: