«Р/500» ёзуви бўлган парацетамол таблеткасида хавфли вирус борлиги ростми?

Ижтимоий тармоқларда «Р/500 ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланинг” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ушбу хабарларга муносабат билдирди. 

«Фуқаролар Р/500 ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, ушбу ҳапдори янги чиққан оппоқ ва ярқироқ тусда бўлиб, шифокорларнинг айтишича, унинг таркибида «Мачупо» деб аталувчи вирус мавжудлиги, у дунёдаги энг хавфли вируслардан бири ҳисобланиши» ҳақидаги маълумотлар хақиқатга тўғри келмайди», дейилади муносабатда. 

Улашинг: