Яман исёнчилари дронлар ёрдамида Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум уюштирди

Ямандаги исёнчи хусийлар дронлар ёрдамида Саудия Арабистонидаги “Абҳа” аэропортига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳужум натижасида учиш-қўниш йўлагидаги самолёт ёниб кетган.

 “Ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишди”, — дейилади агентлик хабарида.

Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.

 Агентликнинг ёзишича, ҳужум учун жавобгарликни хусийлар ўз зиммасига олган. Ҳужум портловчи моддалар жойланган дронлар ёрдамида амалга оширилган.

Аввалроқ Саудия Арабистони телевидениеси мамлакат жанубига йўналтирилган иккита дрон ушлангани ҳақида хабар қилганди. Маълумот берилишича, ушбу ҳафтанинг ўзида юз берган учинчи ана шундай ҳолат ҳисобланади.

Улашинг: