Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди. Собиқ ҳоким Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлганди

    Фев 11, 2021
    Элёр Набижонов.
    Фото: Азамат Тошматов

    Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман кенгашининг бугун, 11 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Маълум бўлишича, ҳокимлик тумандаги Khantex Group МЧЖ кузатув кенгаши раиси Элёр Набижоновга насиб этган.

    Элёр Набижонов 1979 йил Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 2000 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2014- йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

    Иш фаолиятини 2001 йил Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Қўрғонтепа филиали мижозларга хизмат кўрсатиш сектори мутахассислигидан бошлаган. Турли йилларда Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет иқтисодчиси, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Шаҳрихон филиали ички ҳисоб-китоб сектори архивариуси, бухгалтерия ҳисоби бўлими ҳисобчиси, иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи ўринбосари, банкнинг Тошкент шаҳар минтақавий филиали котибияти мудири, «ОриэнтФинансбанк» хусусий акциядорлик тижорат банки ижроя аппарати ижро назорати бўлими бошлиғи ўринбосари—бошқарув раиси ўринбосари ёрдамчиси, ижро интизомини назорат қилиш ва банк хизматчилари бўйича дастлабки маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

    У 2019 йилдан тайинловга қадар Қўрғонтепа тумани Khantex Group масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!