«Ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазирларнинг янги иш тартибини маълум қилди. «Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, давлат раҳбари вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини айтган.

«Вазирлар душанба куни бош вазир билан йиғилиш ўтказиб, ҳисоботларини беради, ҳафта учун иш режасини тузиб олади ва вилоятларга кетади… Вазирлар фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Якшанба куни уйда бўлади, яхшилаб дам олиб, бола ва невараларни ўқитиб, душанбадан яна ҳудудларга кетишади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни Тошкентда кўрсам, ишдан оламан», — деди давлат раҳбари.

«Вазир республикага хизмат қилади, Тошкентни қоровуллаб ўтирмайди», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

Улашинг: