АҚШдаги сирпанчиқ трассада 130 га яқин машина тўқнашиб, 6 киши ҳалок бўлди (видео)

АҚШнинг Техас штати шимоли-шарқидаги Форт-Уэрт шаҳридан ўтувчи трассада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 130 та машина тўқнашди. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди ва яна 36 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилди. Бу ҳақда CNN маълумотига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Хабарга кўра воқеа магистрал йўлни муз қоплаши оқибатида содир бўлган. Йирик автоҳалокат юз берган трасса икки томонга ҳам тўсиб қўйилган.

Тез ёрдам хизматининг хабар беришича, бир неча жабрланганлар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Ёнғин хизмати бошлиғининг сўзларига кўра, аварияга учраган фуқароларнинг аксарияти қутқарилиб, эвакуация қилинган. Мутахассислар ҳар бир машинада одам бор ёки йўқлигини текшириб чиққан.

Улашинг: