XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қиз болаларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири

    Фев 12, 2021

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ёпиқ тарзда ўтказилган йиғилишда ОТМларга қарашли талабалар уйларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. Бу ҳақда «gazeta.uz» ёзмоқда.

    «Кейин яна ижтимоий тармоқларда айюҳаннос: „Бу киши ўзларининг эътиқодларидан келиб чиқиб, қиз бола билан ўғил болани ажратишни бошлади“, деб ёзишади. Бу гаплар нима керак менга?», — деди вазир.

    Абдуқодир Тошқулов масъулларга мурожаат қилиб: «Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз?», деб сўради.

    Вазир кераксиз штатлар кўплигини эслатиб, улардан ходим қўйса бўлишини, «бу нарса бевосита раҳбарга боғлиқлигини» таъкидлади. У бино битта бўлса, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини ҳам айтди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!