Коронавирусни йўқ қила оладиган ниқоб яратилди

Франциянинг BioSerenity компанияси CОVID-19ни йўқ қилишга қодир ҳимоя ниқобини яратганлигини маълум қилди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Ниқоб тўрт қатламдан иборат. Улардан бири бактерияга қарши курашиш хусусиятига эга. Компания директори Марк Фруеннинг сўзларига кўра ҳимоя ниқоби бир марталик.

Бундан ташқари, ниқоб ўзини зарарсизлантириши, атроф муҳитга чиқарилса, унчалик хавфли эмаслиги таъкидланди.

Ниқоб нархи 1,49 еврони ташкил қилади. Шунингдек, ниқобнинг жарроҳлик версиясини сертификатлаш ва тиббиёт мутахассисларига юбориш режалаштирилган.

Улашинг: