Тошкентда интернет пулларидан фойда олмоқчи бўлган эркак 152 млн. сўмидан айрилди

Тошкент шаҳри. 2019 йилнинг июнь ойларида 46 ёшли Махмуджон Д., Яшнобод туманида жойлашган “Дўстлик” метро бекати олдида 35 ёшли Шерзод А.,га  криптовалюта акциясини сотиб олишида ёрдам беришини, акциядан катта фойда кўришини айтиб, фирибгарлик йўли билан 152 млн. сўм миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Махмуджон Д.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Улашинг: