XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Элдор Шомуродовнинг айни дамдаги трансфер нархи қанча? Италиялик таниқли инсайдер бунга жавоб берди

    Фев 18, 2021

    Sky Sport журналисти, таниқли инсайдер Жанлука ди Марцио «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг айни пайтдаги трансфер нархи қанча эканлиги ҳақида берилган саволга жавоб берди.

    Жанлука ди Марцио
    Фото: Sky Sports

    Унинг ҳозирги трансфер нархи 15 миллион евро. Агар «Женоа» ҳозирда футболчини сотмоқчи бўлса, 15 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Олти ой ичида унинг трансфер нархи икки баробарга ошди.

    Кшиштоф Пионтекда (2018—2019 йилларда «Женоа»да ўйнаган) ҳам шундай ҳолат юз берганди. У 4,5 миллион еврога сотиб олиниб, олти ойдан сўнг «Милан»га 35 миллионга трансфер қилинганди.

    Италияда шунақа. Агар биз яхши футболчини кўрсак, у учун 20-30 миллион беришга тайёрмиз.

    Унга «Ювентус» қизиқиш билдирдими? Ҳа, шундай бўлди. Ёзга келиб Шомуродов «Боруссия Дортмунд» ёки «Севилья» каби ёш ва иқтидорли футболчиларни яхши кўрадиган клублар учун қизиқарли ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин.

    Жанлука ди Марцио, журналист

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!