Алишер Усмонов Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини ўз ҳисобидан олиб бериши маълум бўлди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон аҳолисини эмлаш жараёнининг биринчи босқичида 1 миллионта вакцина олиб келиш режалаштирилган.

«Алишер Бурхонович 1 миллионта вакцинадан 500 мингини ўзимнинг ҳисобимдан олиб бераман, деди. ‘Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга беринг’, деб илтимос қилди. Бу эмлаш масаласини ҳам кўриб чиқяпмиз», — деди давлат раҳбари.

Улашинг: