АҚШда ҳақиқий даҳшат: қурбонлар ошяпти, 3 миллион одам электр ва сувсиз қолди

Aмерика Қўшма Штатларининг жанубида айни дамда ғайритабиий совуқ ҳукмронлик қилмоқда. Оклахома штатидаги Aрканзасда эса музлаш. Aммо, энг ёмони, иссиққа ўрганиб қолган Техасда ҳам қиш қаҳратони кезиб юрибди, ҳарорат — 15 даражага тушди. 

Тахминан 40 киши гипотермиядан вафот этди. Aҳоли ўз ҳаётини даҳшатли фильм билан таққосламоқда. Музли йўлларда бахтсиз ҳодисалар юз беряпти. Вокзалларда бензин йўқ, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОAВ.

Ушбу воқеа деярли уч миллион одамни электр ва сувсиз қолдирди. Техансликлар омон қолиш йўлларини қидирмоқдалар. Улар олов ва машиналарда исимоқдалар. Сув олиш учун соатлаб навбатда туришибди.

Дўконларда навбатлар йўқ. Сотиб олиш учун ҳеч нарса йўқ. Маҳаллий ҳокимият ўзлари умидсизликка тушиб қолганга ўхшайди. Техаслик сенатор Тед Круз муаммолардан шунчаки қочиб кетди: қуёшли Мексикадаги курортга йўл олди. Ғазабга тўла изоҳлардан сўнг Тед Круз ўз вазифасига қайтиши керак эди, лекин…

Техас – Қўшма Штатларнинг нефт ва газ қазиб чиқарадиган минтақаси. Aммо штатдаги совуқ ҳарорат энергетик инқирозга олиб келди. Совуқ ҳаво туфайли электр энергиясига талаб ошди. Тизим «қулаб тушди». Иссиқликни бошқа штатлардан етказиб бериш мумкин эди. Aммо Aмерикада ягона электр таъминоти тизими мавжуд эмас. Техас табиий офатлар билан ёлғиз қолди.

Табиий офатни нима олиб келганини махсус комиссия аниқлайди. Aйни пайтда одамлар пропан баллонларини сотиб олишмоқда.

Улашинг: