Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган маҳаллага кўчиб ўтди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошлаб Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласида истиқомат қилишини маълум қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга “вилоят ҳокимининг уйи” деб ёзиб қўйилади”, — деди Шавкатжон Абдураззақов.

Эрта тонгдан ушбу маҳаллага юзлаб ишчи-ходим ва ҳашарчилар жалб этилган. Шаҳарнинг чекка ҳудудида ерларни текислаш, электр тармоқлари тортиш, ободонлаштириш ишлари бошланган. Узоқ йиллар давомида фойдаланишда бўлган чиқиндихона ёпиладиган, маҳалла идораси эса қайтадан қуриладиган бўлди. Маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилади.

“Бу ерда 3 гектар жойда кичик саноат зонаси ташкил этамиз ва камида 10 та корхона очамиз. Бунинг ортидан 12 минг киши яшайдиган маҳаллада 1000 нафар одам ишли бўлади”, — деди вилоят ҳокими.

Улашинг: