Шомуродов ва Баделнинг голлари «Женоа»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Италия А Сериясининг 23-туридан ўрин олган «Женоа» ва «Верона» ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда жамоалар 2:2 ҳисобида жанговар дурангга имзо чекди.

Учрашувни захирада бошлаган Шомуродов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйди. 48-дақиқада Элдор ҳимоячининг хатосидан сўнг рақиб посбонини осонликча ортда қолдирди.

Шу тариқа, онлайн жадвалда «Верона» ушбу дурангдан сўнг 34 очко билан 9-ўринда қолган бўлса, «Женоа» 26 очко тўплаган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди.

«Женоа» – «Верона» 2:2
Голлар:
 Илич (17, 0:1), Шомуродов (49, 1:1), Фараони (61, 1:2), Бадель (90+5, 2:2).
«Женоа» – Перин, Чиборра (Пеллегрини, 46), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц (Шомуродов, 46), Стротман (Пандев, 67), Пьяца (Ровелла, 55), Дестро (Скамакка, 67).
«Верона» – Сильвестри, Гюнтер, Ловато (Четин, 46), Маньяни, Фараони (Роналду Виейра, 68), Тамез, Лазович, Дзакканьи, Илич, Барак, Лазанья.
Огоҳлантириш: Стротман (57), Четин (74).

Улашинг: