Бодом ёғи — соч ва тери учун энг яхши парвариш воситаси

Таркибида А, F, E, ва B2 витаминлари, магний, фосфор, рух, каротин, шунингдек, бошқа бир қанча фойдали моддалар мавжуд бўлган бодом ёғидан фойдаланиш қийинчилик туғдирмайди.

Қовоқ учун крем сифатида

Шишлар келтириб чиқармагани ва енгил бўлгани сабаб бодом ёғини ҳатто териси энг нозик кишилар ҳам қовоқ ва кўз атрофидаги ажинларни йўқ қилиш учун фойдаланиш мумкин.

Юз учун ажин тушишига қарши крем сифатида

Таркибида E витаминининг бисёр экани сабаб ушбу кремдан ажинларга қарши қўлланадиган крем ўрнида фойдаланса бўлади. У тери аҳволини яхшилайди, таранглаштиради.

Қўл креми сифатида

Таркибида А витамини бўлгани сабаб мазкур ёғ терини намлантириб, атроф-муҳитдаги зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ҳуснбузарларга қарши восита сифатида

Аёл-қизлар таркибида F витамини бор экани сабаб антибактериал хусусиятга эга бўлган бодом ёғидан фойдаланиш орқали теридаги муаммоларни бартараф қилишга эришиши мумкин. Бунинг учун уни кечаси юзга суртиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Соч ўсишини тезлаштирувчи восита

Ҳафтасига 2—3 марта илдизларига бодом ёғи суртиш орқали соч ўсишини икки карра тезлашишига эришиш мумкин.

Куйганда самара берадиган восита сифатида

Намлантириш, тинчлантириш ва қизаришларни бартараф қилиш хусусиятига эга бўлган мазкур ёғда тери термик шикастланганида самарали фойдаланиш мумкин. Иссиқ товадан, ёки қуёш нуридан куйишдан қатъи назар бодом ёғидан фойдаланишингиз мумкин.

Тозалайдиган лосьон сифатида

Бодом ёғи юздаги ўчмайдиган макияжни ҳам тозалай олиш хусусиятига эга.

Селюллитга қарши восита сифатида

Терида селюллитлар пайдо бўладиган бўлса, уни бодом ёғи яхши самара беради.

Соч учун ниқоб сифатида

Соч узунлиги бўйлаб бодом ёғи суртиб, устидан сочиқ билан бир соатга ўраб қўйиш кейин эса оддий шампунь билан ювиб ташлаш керак.

Озишга ёрдам берадиган восита сифатида

Кунига бир ош қошиқ бодом ёғи ичилса, ичаклар шлак ва газлардан тозаланади.

Улашинг: