Буюк олимлар ҳаётидаги оддий воқеалар

1939 йилда 25 ёшли математик Жорж Данциг Калифорния университетида таҳсил оларди. Бир куни у статистика дарсига 20 дақиқа кечикиб борди. Жимгина кириб, столга ўтирди. Мавзуни ўтказиб юборганини тушуниб, доскага ёзилган икки вазифа шартларини кўчириб олди.

Уйида дарс қилаётиб, бугун дарсга кечикканидан уч марта афсусланди. Вазифалар ҳақиқатан ҳам қийин эди. Данциг уларни ҳал қилиш учун муҳим бир нарсани ўтказиб юбордим, деб ўйларди. Иложсизликдан масалаларни ҳал киришга киришди. Бир неча кунлик машаққатли меҳнатдан сўнг, у барибир бу масалаларни ечди. Мамнун бўлиб, профессор ёнига бориб, дафтарини унга узатди.

Профессор Ежи Нейман бу топшириқни беихтиёр қабул қилди, лекин у талабалардан бундай масалани ечиб келиш тўғрисидаги берган топшириғини эслай олмади. Бироз вақт ўтгач, талаба дафтарини текшириб, ҳайратда қолди. У ҳақиқатан ҳам маърузалардан бирининг бошида талабларга ушбу икки масала шартларини айтиб берганини эслади. Нафақат профессорнинг ўзи, балки ўша даврнинг бошқа атоқли олимлари томонидан ҳал этилмайдиган икки масала шартларини!

Бироқ, Данциг маърузанинг бу икки масала ҳал этилмаслиги ҳақида гапирилган қисмини тингламасдан қолганди. Ва уларни ҳал қилди.

 ***

Макс Планк физика бўйича Нобель мукофотини олгач, доиравий саёҳатга чиқди ва ҳамма жойда бир хил маъруза қиларди. Унинг ҳайдовчиси ҳар доим залда ўтирар эди ва матнни ёдлаб олди. У бошлиғига ҳазил таклиф қилди: “Маърузаларингизни ўзим ўқиб берсам, сиз ҳайдовчи кепкасини кийиб, залда ўтирсангиз”. Бу фикр Планкка ёқди ва у рози бўлди.

Ҳайдовчи квант механикаси тўғрисида маъруза ўқий бошлади. Тўсатдан физик профессорларидан бири савол бериб қолди. Ҳайдовчи уни диққат билан тинглади ва шундай деди: “Шундай тараққий этиб бораётган шаҳарда мендан бундай оддий савол сўралади, деб ўйламаган эдим. Сизнинг рухсатингиз билан ҳайдовчимдан бу саволга жавоб беришни сўрайман”.

***

Рақамлар назарияси соҳасидаги мутахассис немис математики Эрнст Эдуард Куммер арифметика билан жиддий келишмовчиликда эди. Бир куни талабаларни ўқитиш пайтида 7 ни 9 га кўпайтириш керак эди. “Етти карра тўққиз”, деди Куммер, “Еттини тўққизга кўпайтирсак… қанча бўлади?”. “Олтмиш бир” туртки берди, талабалардан бири. Куммер тахтага 61 рақамини ёзди.  “Жаноб, етти карра тўққиз 66 бўлади”, деди иккинчи талаба.

— Жаноблар, деб жавоб берди Куммер, — иккаласидан бирини танлаш керак, ё 61 ё 66.


Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.

Улашинг: