Ўзбекистонда илк бор харидорнинг буюртмасига кўра автомобиль йиғиб берилади

Ўзбекистондаги Šкода брендини тақдим этувчи «Жиззах автомобил заводи» МЧЖ харидорларга ўзининг ŠKODA KODIAQ  комплектациясини  танлаб  йиғиш имкониятини берди!

«ŠKODA KODIAQ – бу  Чехия  брендининг  тўлиқ  ўлчамдаги  йўлтанламас  автомобилидир.  Ўзбекистонда ушбу  модел  иккита  комплектацияда  тақдим  этилган:  беш  ўриндиқли  Ambition  ва  етти  ўриндиқли  Style.  Модел  тўлиқ  приводли  бўлиб, 320  Нм  айланиш  моментига  эга  2,0  литрли  турбомотор  ва  сўнгги  авлоднинг етти  поғонали  DSG  узатмалар  қутиси, ҳамда панорамали люк билан жиҳозланган.

Ўзбекистонда Чехия брендининг харидорлари 70 дан ортиқ опциядан иборат бой каталогни танлаб, ўз автомобилларини йиғиш имкониятига эга бўладилар, ҳусусан:

– информацион ва ўйин-кулги тизимлари;

– фаол ва пассив хавфсизлик функциялари;

– йўловчилар учун қулай опциялар;

– қишки тўплам;

– ички тафсилотлар

сизнинг ŠKODA KODIAQ ингизда ва булардан ташкари яна кўп нарсалар.

Чехия брендининг Ўзбекистондаги биринчи дилерлик марказининг очилиши яқинда бўлиб ўтган эди, аммо қисқа вақт ичида ŠKODA  KODIAQ  автомобили ўз мухлисларини топиб улгурди ва 2020 йилнинг энг қизиқарли янгиликларидан бирига айланди. ŠKODA KODIAQда бой  функционаллик, ажойиб дизайн ва бир қатор замонавий электрон ёрдам тизимлари ва тармоқнинг инновацион имкониятлари мавжуд.

Батафсил маълумотни ŠKODA нинг Ўзбекистондаги ваколатли расмий дилерларидан олишингиз мумкин:

Driver’s Village Motor Group (Тошкент)  

+998 (71) 200-07-00 +998 (91) 200-70-70

“KOKAND AUTO TRADE» (Фарғона вилояти)  

+998 (73) 229-01-00

 Колл-маркази:

 +998 71 202-71-71″, дейилади «UzAuto» хабарида.

Улашинг: