XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи Тахтақорача довонида кучли қор ёғгани сабабли автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

    Фев 24, 2021

    Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи довон қор ёғиши сабаб ёпилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

    Қайд этилишича, об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Тахтақорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

    Маълумот учун, бундан бир ой аввал, яъни 22 январь куни ҳам ушбу довонда ҳаракат кучли қор ёғиши сабаб тўхтатилган эди. Довон орадан бир кун ўтиб, 23 январь куни қайта очилган.

    Эслатиб ўтамиз, 23—26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 25—26 февраль кунлари ҳарорат кечалари 7-12 даража, кундуз кунлари эса 2-7 даража совуқ бўлиши маълум қилинганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!