Сурхондарёда янги сотиб олинган «Cоbalt»нинг орқа қисми иккига бўлиниб кетди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Маъмиржон Мадаминов томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди.

Унда истеъмолчи, ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилига сервис хизмат кўрсатиш мақсадида, Қўрғонтепа шахар, Андижон кўчасида жойлашган “Қўрғонтепа ёшлар соғломлаштириш маркази” МЧЖга қарашли “Бек” автотранспорт  воситаларига сервис хизмат кўрсатиш устахона ходими Дониёр исмли шахсга қолдириб кетганлигини, бироқ уста томонидан телефон орқали автомобилни таъмирлаш учун кўтарма ускуна ёрдамида юқорига кўтарилганлиги ва кутилмаганда автомобил кўтарма ускунадан тушиб кетганлиги хақида хабар берганлигини, бунинг оқибатида автомобил кузовининг айрим қисмларига шикаст етканлигини, шунингдек, уста томонидан автомобилнинг зиён етган қисмлари таъмирлаб берилганлигини, лекин автомобилнинг таъмирдан кейинги ҳолати қониқтирмаганлигини баён қилган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, машина тадбиркор томонидан сифатли таъмирлаб берилишига эришилдиhttps://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-1323&slot=content&api=2.0&ref=m.aniq.uz

Ана шундай мурожаатлардан яна бири, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро  М. Ўзбековдан келган бўлиб, унда истеъмолчи Термиз шаҳридаги «Сурхондарё Автотех хизмати» салонидан 2020 йил 26 март ойида  97.000.000  сўм тўлов қилиб «Cоbalt» автомобилини харид қилган. Бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан машинанинг орқа қисми иккига бўлиниб кетгани ва салонга мурожаат қилгани, салон таъмирлаб беришдан бош тортганлигини айтиб ўтган.

Мазкур мурожаат Федерациянинг Термиз шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида “Cobalt” автомобили таъмирлаб берилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати

Улашинг: