Россияда «Спутник V» вакцинасининг нархи икки баравар пасайтирилди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг корхонада белгиланган максимал баҳосини икки бараварга пасайтирди. Илгари вакцинанинг иккита компоненти нархи 1942 рубль (278 743,80 сўм)ни ташкил қилган бўлса, эндиликда у 866 рубль 81 копейка (124 474,46 сўм) этиб белгиланди, деб ёзмоқда «Коммерсантъ».

«Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ‘Спутник V’ вакцинасининг корхонада белгиланган максимал нархини қайта рўйхатдан ўтказди, энди у иккита компонент учун 866 рубль 81 копейкани ташкил этади. Қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно», — дейилади ҳукумат веб-сайтидаги хабарда.

Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқариш технологияларини оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали нархни пасайтиришга эришилди. «Шуни таъкидлашни истардимки, рўйхатдан ўтказилган максимал корхона нархи фақат Россиянинг кенг миқёсли давлат иммунизация дастурларида фойдаланиладиган вакцинага тегишли»,— деди у.

Улашинг: