Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобуслар қатнови бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25 февраль санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда «Тошкент» автовокзали матбуот хизмати хабар берди.

Автовокзал маълумотларига кўра, автобуслар Тошкентдан 17 йўналиш бўйича, жумладан, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Нукус, Урганч ва бошқа шаҳарларга қатнайди.

Қўшимча маълумотларни автовокзалнинг (71) 207-87-00 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Улашинг: