Йўқолиб қолган қўй 35 кило жун берди (видео)

Австралияда ёввойилашиб кетган қўйни тутиб олишди. Қўй тўдасидан қочиб кетганига анча бўлган, буни пайқаш қийинмас.
«Ғалати қўй»ни учратган, Мельбурндан 60 километр шимолда яшовчи одам дарҳол ҳайвонларни ҳимоя қилувчиларга хабар етказган.

Бааракни (қўйга шундай лақаб қўйишди) келтиришлари билан, биринчи навбатда, уни сиқиб қўйган жунларидан халос этишди: нақ 35,4 килограмм жун чиқди — каттагина кенгурунинг ярим вазнича келади.

Қачонлардир Баарак ўз фермасидан қочиб кетгани тахмин қилиняпти, қулоғида бирка тешиги бор.

Қаровсиз қолган қўйлар мустақил яшаб кетишлари қийин, турли хатарлардан омон қолишгани тақдирда ҳам, жунлари ўсиб кетиб, юролмай қолишади. Бааракни тутиб олишганида теварак-атрофини зўрға кўрар, вазни эса камайиб кетганди.

Улашинг: