Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлган 108 ёшли опасини кўргани борган 105 ёшли наманганлик отахон Яссавий авлодидан экан

Куни кеча ижтимоий тармоқларда 108 ёшли опасини кўргани борган 105 ёшли отахоннинг суҳбати акс этган видео тарқалди. Ундаги икки кекса жигарнинг суҳбатини кўрган борки, хавасда бўлди.

«Замон» информацион дастури ижодкорлари 105 ёшли отахоннинг уйида бўлишди.

Маълум қилинишича, Иброҳим отанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига 1924 йил деб ёзилган. Аммо у пайтларда бола ўзини эсини таниганидан кейин гувоҳнома қайд этилган. Отанинг фарзандлари ўзининг ёши катта қариндошларидан Иброҳим отанинг ёшлари аслида 105-106 экани ҳақида билганлар. Бу нуроний инсон 5 марта муқаддас Ҳаж ибодатини адо этган. Энг аҳамиятли маълумот шуки, Иброҳим ота Хўжа Аҳмад Яссавий авлодидан экан. Буни исботловчи ҳужжатлари ҳам ўзларида сақланмоқда. Унга кўра отахоннинг отаси асли туркистонлик бўлиб, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг 7-авлоди ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирда Аҳмад Яссавий ёзуви битилган мисдан ясалган муҳр ҳам Иброҳим отада сақланмоқда. Отахоннинг айтишича, бу муҳр шажарадан фақат унда бор. 

Иброҳим ота 40 йил аввал турмуш ўртоғидан айрилган ва шундан сўнг ёлғиз ўзи фарзандларини тарбиялаб, уйли-жойли қилган. Отахон узоқ умр кўриш сири ҳалол маҳнат қилиб, яшашда деб таъкидлайди. 60дан ортиқ набиранинг 40-си бўлмиш Афзалхоннинг айтишича, отахон сут-қатиқ маҳсулотларини кўп истеъмол қилар эканлар. 

Иброҳим отанинг опалари Гавҳархон она ҳам Наманган тумани марказида истиқомат қилар экан. Онахоннинг 6 фарзанди бўлиб, ҳозирда улар кенжа фарзандлари билан яшайдилар.

Улашинг: