«Икки нафари эркак, уч нафари аёл киши». Чилонзорда ёқиб юборилган «Шовотландия» кафесида ҳалок бўлганлар

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9-А уй Гулистон кўчасида жойлашган «Шовотландия» кафесининг ёқиб юборилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлгани, қасддан ёқиб юборган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура «Дарё»га кафедаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (эркак), 1998 йилда туғилган Х.Х. (эркак), 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл), 1999 йилда туғилган М.Б. (аёл) ва 1996 йилда туғилган Ш.А. (аёл) ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «б», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Улашинг: