Билл Гейтс: «Айфон»нимас, андроидни танлайман»

«Microsoft» асосчиси Билл Гейтс нега «iPhone»дан эмас, балки андроид-смартфонлардан кўпроқ фойдаланиши сабабини тушунтирди.

Гейтснинг таъкидлашича, «Google» платформасига қурилган смартфонлар анчайин қулай. Масалан, iOSдан фарқли ўлароқ, Android экотизимида дастурий таъминот/оператив тизим муносабатлари анча универсал, кўпроқ имкониятларни тақдим этади.

«Охир-оқибат, бу айнан менбоп тизим», — дея сўзларини изоҳлади Билл Гейтс «CNBC» ва «The New York Times» журналисти Эндрю Росс Соркин билан «Clubhouse» орқали бўлган суҳбатда.

Гейтс баъзида «айфон»дан ҳам фойдаланиб туришини инкор этмади — бу шунчаки IT-бозорнинг сўнгги тенденцияларидан бохабар бўлиб туриш учун. Шуниси ҳам борки, Билл Гейтс интервьюни «Apple» смартфони орқали берди, чунки андроидлар учун «Clubhouse» ҳали чиқмаган.

Улашинг: