Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

    Мар 2, 2021

    Бу йил Ҳаж зиёратига борувчилар COVID-19 га қарши албатта вакцина қабул қилган бўлишлари шарт. Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тауфиқ ар-Рабиа бу ҳақда маълум қилди.

    Ҳаж сафари июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.

    ТАСС хабарига кўра, 2020 йили коронавирус пандемияси сабабли атиги 10 минг киши Ҳаж амалларини бажарди: 30 фоизи саудияликлар, 70 фоизи хорижликлар. Ўшанда 20-50 ёшлар оралиғидаги, сурункали хасталиклари бўлмаганлар, илгари зиёратга келмаганлар ва карантин даври талабларига кўнганларга чекланган тартибда махсус рухсатномалар берилганди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!