Бу йил Наврўз байрамида неча кун дам олиш куни бўлади?

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамида:

  • 6 март – шанба (фақат 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни);
  • 7 март – якшанба (барча учун дам олиш куни);
  • 8 март – (байрам, барча учун дам олиш куни).

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Наврўз байрамида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

  • 20 март – шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
  • 21 март – якшанба (Наврўз байрами);
  • 22 март – душанба (27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган – барча ходимлар учун дам олиш куни).

27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.

Улашинг: