Швецияда номаълум шахс 8 кишини пичоқлади

Швеция жанубида жойлашган Ветланд шаҳрида номаълум шахс саккиз кишини пичоқлади.

Euronews телеканалининг хабар беришича, ҳужум қилган шахс ушланган. Полиция қотилликка уриниш бўйича иш очди ва ҳужумнинг эҳтимолий террористик сабабларини текширмоқда. Унинг ўзи касалхонада, чунки ҳибсга олиш пайтида яраланган.

Саккиз нафар жабрланганлар турли даражадаги тан жароҳатлари олишди, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Улашинг: