Қорақалпоғистонда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тўрткўл туманида беш киши ис газидан заҳарланди. Воқеа юзасидан 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга хабар келиб тушган.

Оқибатда Тўрткўл тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 й.), Р.А.( 2010 й.) ва ўғли Р.М. (2005 й.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашинг: